Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 14:33

Электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўринбосари 3 минг доллар пора билан ушланди


Тошкент шаҳри Яшнобод тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўринбосари Ш.Камалов 3 минг доллар пора билан қўлга олинди (“Ҳуррият”, 2018 йил 1-сон). Электр корхонаси раҳбари ўринбосари тумандаги “Gelikon Vest” фирмасига қарашли меҳмонхонада текширув ўтказади ва гўё қонун бузилиши ҳолатини аниқлаб, меҳмонхонани электр тармоғидан узиб қўяди. Сўнг 50 минг сўм пора эвазига электрни яна ёқиб қўяди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримовга кўра, электр корхонаси раҳбари ўринбосари меҳмонхонани “cоғин сигир” деб билиб, энди каттароқ операцияга киришади. Ш.Камалов таниши, гўзаллик салонида ишловчи Шаҳбоз Аҳмедов билан меҳмонхонага бориб, уни МХХ ходими деб таништиради. Шу тариқа у меҳмонхона раҳбариятини қўрқитиб, қонун бузилиши ҳолатлари борлиги, бунинг учун 150 миллион сўмгача жарима солиниши, агар 5000 доллар пора берилса, ишни босди-босди қилишини айтади. Ш.Камалов ва унинг “МХХда ишловчи” таниши 3 минг доллар пора олаётганда қўлга туширилган. Уларга тегишли жазо берилгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG