Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:52

Ўзбекистон Интернет тезлигини ошириш учун янги ташқи каналларга уланмоқчи


Tooshe,an internet project
Tooshe,an internet project

Ўзбекистон интернет тезлигини тўрт баробарга ошириш ва тармоққа уланиш нархларини пасайтириш учун ташқи интернет каналларига уланади. Бу ҳақда gazeta.uz Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Олимжон Умаровнинг 11 январь куни «Тараққиёт стратегияси» Марказида бўлиб ўтган брифингда айтганларига таяниб хабар қилди.

Умаровга кўра, рақобат муҳити бўлмагани сабабли интернетга уланиш нархлари жуда юқори бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон Қозоғистон ва Россия орқали ўтувчи шимолий интернет-каналларига қарам.

«Президент қўшимча муқобил каналлар очиш вазифасини қўйди. Ҳозирда биз жанубий йўналиш — Туркманистон ва Эрон, Қирғизистон ва Хитой орқали [уни ташкил этиш] масаласини ишлаб чиқмоқдамиз», — деди Олимжон Умаров.

Йил охирига қадар танланган мамлакатлар миллий операторлари билан каналларни сотиш ва ижарага олиш бўйича битимларни имзолаш режалаштирилмоқда.

«Бу шимолий йўналишдан воз кечишимизни англатмайди, шунчаки аҳоли эҳтиёжларини қоплаш мумкин бўлган қўшимча каналлар очилади», — деди вазир ўринбосари.

Мавжуд каналларнинг сақланиши ва янгиларига уланиш нафақат интернет тезлигини ошириш, балки унга уланиш нархларини пасайтириш, рақобат муҳитини яратишга имкон беради, дея таъкидлади Олимжон Умаров.

XS
SM
MD
LG