Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:23

Трамп Эронга берилган енгилликларни узайтиришга қарор қилгани хабар қилинди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

Хабарларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ва 6 етакчи давлат ўртасида 2015 йилда Теҳроннинг ядровий дастури бўйича эришилган шартномада белгиланган енгилликларни узайтиришга қарор қилган. Бу эса 2015 йилда эришилган келишув ҳозирча ўз кучида қолади, дегани.

11 январь куни кечга яқин Reuters, The New York Times ҳамда Bloomberg нашрлари Оқ уй президент қарорини 12 январь куни эълон қилиши ҳақида ёзди.

Хабар қилинишича, Трамп Эрон марказий банки ва мамлакатнинг нефть саноатига қарши санкцияларни бекор қилинганича қолдирган, аммо у айни пайтда муайян тарафларни мўлжалга олувчи янги санкцияларни жорий қилган.

2015 йилги шартномага асосан, Теҳрон ядровий дастурни тўхтатиши эвазига бу давлатга нисбатан жорий этилган санкциялар бекор қилиниши лозим. Аммо Дональд Трамп Эрон билан тузилган мазкур шартномага қарши чиқиб келади.

Аввалроқ АҚШ президенти маслаҳатчилари Трампни Эронга нисбатан санкцияларни қайта тикламасликка ундаётгани хабар қилинган эди. АҚШнинг Европадаги ҳамкорлари ҳам президентни шартономадан воз кечмасликка чақириб келади.

XS
SM
MD
LG