Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 05:02

АҚШда «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг гиёҳванд модда савдосини тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилди


АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс.

АҚШ Адлия вазирлиги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг гиёҳванд модда савдосини тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузди. Бу ҳақда АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс билдирди.

Эрон дастаклаб келаётган «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатини АҚШ террор ташкилотлари сафига киритган.

Кейинги пайтларда АҚШ Конгрессининг республикачи аъзолари собиқ президент Барак Обамани АҚШ Наркотикларга қарши курашиш бошқармасининг «Ҳизбуллоҳ»га қарши амалиётига тўсқинлик қилишда айблаб келмоқда. Хабар қилинишича, Обама 2015 йилда Эрон билан эришилган ядровий келишув имзоланишида муаммо чиқмаслиги учун шу қарорга келган.

Сешнс янги тергов гуруҳи тузилганини эълон қилар экан, Обама «Ҳизбуллоҳ» бўйича терговни тўхтатиб қўйганини айтиб ўтди.

Сешнс Адлия департаменти янги гуруҳга етук терговчи ва прокурорларни жалб қилишини ҳамда «Ҳизбуллоҳ» бўйича барча тергов ўз якунига етиши учун курашишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG