Линклар

25 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:34

Хитой соҳилидаги ҳалокатдан бери ёнаётган Эрон нефть танкери чўкиб кетди


Хитойнинг шарқий соҳилида юз берган тўқнашувда ёниб кетган Эронга қарашли нафть ташувчи танкер бортида бўлган 32 киши омон қолганига умид қолмагани хабар қилинди.

14 январь куни баёнот берган Эрон қидирувчилари гуруҳи матбуот вакили Муҳаммад Растадга кўра, "кема борти аъзоларини тирик қолганига умид қолмаган".

Бундан сал аввал Хитой телевидениеси 1 ҳафтадан бери ёнаётган кема 14 январь куни маҳаллий вақт билан тушда чўкиб кетганини хабар қилди.

6 январь куни Хитойнинг шарқий соҳилида Эроннинг нефть ташувчи ва Хитойнинг юк ташувчи кемалари тўқнашгани оқибатида,узунлиги 274 метр бўлган ва ҳодиса вақтида 136 минг тонна ёнилғини Жанубий Кореяга олиб бораётган нефть танкери ёниб кетган эди.

Ўшанда бери танкерда бўлган аксарияти эронлик 32 кишини қидириш ишлари давом этаётганди. Ҳозирга қадар булардан фақат 3 нафарининг жасади топилди.

Хитой томони бу танкер билан тўқнашган юк ташувчи кема бортидаги 21 нафар хитойликнинг ҳаммаси қутқариб олинганини билдирган.

XS
SM
MD
LG