Линклар

Шошилинч хабар
14 август 2018, Тошкент вақти: 13:33

Нефть қазиш 6,3 фоизга камайди, газ қазиш 0,5 фоизга кўпайди


Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, 2017 йилда Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ҳажми 6,3 фоизга камайди ва 806 минг тоннани ташкил этди.

Статистик маълумотларда нефть қазиш озайгани ортидидан бензин ва дизель ёнилғиси ишлаб чиқраши миқдори ҳам камайгани қайд этилади. Жумладан, бензин ишлаб чиқариш 2,5 фоиз ёки 1 миллион 100 минг тоннагача, дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш 4,5 фоиз ёки 962,9 минг тоннагача камайган.

“Табиий газ қазиб олиш ҳажми эса 0,5 фоизга ўсиб, 56,4 миллиард куб метрга етди”, деб хабар қилди Давлат статистика қўмитаси.

Аввалроқ "Ўзбекнефтгаз” 2018 йили табиий газ қазиб олишни 66 миллиард куб метрга етказмоқчи экани хабар қилинган эди.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” қувватлари йилига 70 млрд куб метр табиий газ ва 11,2 млн тонна суюқ углеводородларни қазиб олишни таъминлайди. Сўнгги йилларда республикада газга бўлган талаб 1,3 баробарга ўсиб, ҳар йили 50 млрд куб метрни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG