Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 09:01

Ҳибсдаги фаолнинг оиласи Чеченистонни тарк этишга мажбур бўлди


“Мемориал” ташкилотининг Чеченистондаги раҳбари Оюб Титиев.

Россиялик адвокат Пётр Заикин Чеченистонда наркотик сақлаганликда айбланиб қамоққа олинган “Мемориал” ҳуқуқ ташкилотининг Грознийдаги раҳбари Оюб Титиевга полиция томонидан руҳий босим кўрсатилаётганини айтди.

Адвокатга кўра, Титиевнинг оиласи таҳдидлар ортидан Чеченистонни тарк тишга мажбур бўлган.

-У қийноқларга солингани йўқ, лекин унинг ҳуқуқлари бузилган. Улар ҳар бир чечен учун муқаддас бўлган нарсага – унинг оиласига таҳдид қилиш билан қўрқитишмоқда. Журналистлар бонг уриб, халқаро ташкилотлар ташвиш билдириб, бу воқеа Россия ҳукуматига етиб борди ва қаттиқ назоратга олинди. Мана шу нарса Титиевни қийноқлардан қутқраиб қолди, -деди Пётр Заикин.

Оюб Титиев 9 январь куни 180 грамм наркотик сақлаганликда айбланиб қўлга олинган эди. АҚШ, Европа Иттифоқи расмийлари ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлар Оюб Титиевга нисбатан жиноят иши соҳталаштиришганига ишонилишини таъкидлаган ҳолда, Россия ҳукуматини уни зудликда қамоқдан озод этишга чақирмоқда.

“Оюб Титиевга нисбатан нароктиклар масаласида очилган жиноят иши соҳталаштирилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Биз Чеченистонда ҳукуматнинг қатор танқидчилари товламачилик ёки наркотик билан боғлиқ соҳта ишларда айбланиб қамалганини биламиз. Чеченистон ҳукумати ўз танқидчиларининг оғзини ёпиш учун бу тактикани амалда қўллаб келмоқда”, - деб билдирган эди 10 январда Human Rights Watch ташкилотининг Россиядаги дастурлари директори Татяна Локшина.

XS
SM
MD
LG