Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 08:22

Россиянинг Перм шаҳрида 15 январь куни эрталаб икки ўқувчи пичоқ билан муштлашгани оқибатида уларни ажратмоқчи бўлган ўқитувчи ва ўқувчилардан 9 киши жароҳатланди.

Тергов қўмитасининг билдиришича, пичоқланганлардан бири ўқитувчи, 8 нафари ўқувчидир. Ўқитувчи ва бўйнига пичоқ урилган 16 ёшли ўқувчининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Пичоқбозликни уюштирган ўқувчилар қўлга олиниб, уларга нисбатан "бир ва ундан кўп одамнинг жонига қасд қилиш" моддаси бўйича жиноят иши очилгани айтилмоқда.

Аввалроқ Новости агентлиги ниқоб кийган икки одам 127-сонли ўрта мактабга ҳужум қилгани оқибатида ўқитувчи ва ўқувчилардан иборат 8 одам пичоқланди, деб хабар берган эди.

РБК агентлиги эса мактаб директорига таянган ҳолда ҳужумчилар бир ўқитувчи ва бир неча ўқувчини гаровда ушлаб тургани ҳақида билдирган.

Гувоҳларга кўра, мактаб кучишлатар тузилмалари ходимлари томонидан ўраб олинган. Мактаб ўқувчилари яқин жойдаги савдо марказига эвакуация қилинди.

XS
SM
MD
LG