Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 12:49

2018 нинг 1 январида Ўзбекистон аҳолиси 32,65 млн кишини ташкил қилди


Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 32,65 млн кишини ташкил этиб, 2017 йилда 533,4 минг кишига ёки 1,7%га ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди..

Айтилишича, шаҳар аҳолиси сони 16,53 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 16,12 млн кишини (49,4%) ташкил этган.

2018 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3,71 млн кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4%ни) ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 3,62 млн кишини (11,1%), Қашқадарё вилоятида 3,14 млн кишини (9,6%), Андижон вилоятида 3,01 млн кишини (9,2%) ташкил этган.

XS
SM
MD
LG