Линклар

20 феврал 2018, Тошкент вақти: 18:09

Лавров АҚШ президентининг Эрон ядровий дастури бўйича баёнотларини танқид қилди


РОССИЯ - Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжуманида. 2018, 15 январь.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Эроннинг ядровий дастури бўйича халқаро битимга рахна солаяпти”, деб АҚШ президенти Дональд Трампни айблади. Лавров бу баёнотни сўнгги бир йилдаги дипломатик фаолияти якунларига бағишлаб 15 январда ўтказган матбуот анжуманида қилди.

Россия бош дипломати Трампнинг сўнгги баёнотлари 2015 йили жаҳоннинг етакчи 6 давлати билан Эрон ўртасида имзоланган битимни бузишга қаратилганини, бундай ҳаракат ҳужжатнинг бекор қилинишига олиб бориши мумкинлигини қўшимча қилди.

“Афсуски, бизнинг америкалик ҳамкоримиз диктат ва ультиматумлар асосида иш олиб боришни маъқул кўрмоқда”, деди Лавров.

12 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ва 6 етакчи давлат ўртасида 2015 йилда Теҳроннинг ядровий дастури бўйича эришилган шартномада белгиланган енгилликларни узайтиришга қарор қилди. Бу эса 2015 йилда эришилган келишув ҳозирча ўз кучида қолади, дегани.

2015 йилги шартномага асосан, Теҳрон ядровий дастурни тўхтатиши эвазига бу давлатга нисбатан жорий этилган санкциялар бекор қилиниши лозим. Аммо Дональд Трамп Эрон билан тузилган мазкур шартномага қарши чиқиб келади.

XS
SM
MD
LG