Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2018, Тошкент вақти: 20:50

Самвел Бабаян футболдан бир умрга четлаштирилди


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий сайтининг билдиришича, бу борада Ижроия Қўмитаси Бюроси 15 январда 3-сонли қарорни қабул қилди.

“Самвел Бабаян “Пахтакор” футбол клубида фаолият олиб борган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритгани аниқланди. У жамоа тепасига янги раҳбарият келаётганидан хабар топгач, клуб билан битими 2018 йил сўнгига қадар бўлган футболчилар шартномасини 2017 йил қилиб ўзгартирган. Бундан кўзланган асосий мақсад — йил сўнгида эркин агентга айланадиган футболчиларни хорижий клубларга сотиб, моддий манфаат кўриш бўлган”, дейилади Футбол федерацияси расмий баёнотида.

Маълумотда билдирилишича, федерация Ижроқўми Самвел Бабаяннинг 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш ўйинлари давомида тартиб-интизомни йўлга қўймагани, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилмагани ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, ишига масъулиятсизларча ёндошиб, ўзбек футболининг юзи бўлган миллий жамоа даражасини тушириб юборганини ҳам инобатга олиб, унинг бу каби нохолис фаолияти миллионлар ўйини бўлган футболга нисбатан халқнинг норозилигига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди

XS
SM
MD
LG