Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 09:07

Назарбоев 16 январда Вашингтонда Трамп билан музокара ўтказади


Назарбоева ва Трамп бундан аввал 2017 йилда Саудия Арабистонида ўтган саммитда учрашган эди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 январь куни Вашингтонгга ташриф қилади. Дастлаб, қозоқ раҳбари АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказиб, тантанали зиёфатда иштирок этади. Шундан сўнг Назарбоев вице президент Майк Пенс билан учрашади.

Оқ Уйнинг маълум қилишича: “Икки давлат лидерлари минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий алоқалар йўналишидаги стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади”.

Қозоғистоннинг БМТдаги элчиси Кайрат Умаров 1 январдан ротация асосида БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимига киришди. Унинг раислигида ҳозиргача Хавфсизлик кенгаши Эрондаги намойишлар ва бошқа баҳсли масалаларни муҳокама қилди.

Оқ Уйнинг билдиришича, Трамп ва Назарбоев учрашувида Хавфсизлик кенгашида яқин кунларда кўриб чиқиладиган Афғонистон масаласи ҳам муҳокама этилади.

XS
SM
MD
LG