Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 16:47

Премдаги мактабда юз берган пичоқбозликдан жабрланганлар сони 15 кишига етди


Пермда пичоқбозлик юз берган 127-сонли ўрта мактаб.

Россиянинг Перм шаҳридаги 127-сонли ўрта мактабда содир бўлган ўқувчилар ўртасидаги муштлашувда пичоқдан жароҳатланганлар сони 15 киши экани расман маълум қилинди.

15 январь куни тарқатилган дастлабки маълумотларда муштлашувда 9 киши яралангани айтилган эди.

Сўнгги хабарларга қараганда, пичоқланган бир ўқитувчи ва 15-16 ёшдаги икки ўқувчининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Перм шаҳридаги мактабда икки ўқувчи 15 январь куни эрталаб пичоқ билан муштлашгани хабар қилинган эди.

Пичоқбозликни уюштирган ўқувчилар қўлга олиниб, уларга нисбатан "бир ва ундан кўп одамнинг жонига қасд қилиш" моддаси бўйича жиноят иши очилгани айтилмоқда.

Гувоҳларга кўра, мактаб кучишлатар тузилмалари ходимлари томонидан ўраб олинган. Мактаб ўқувчилари яқин жойдаги савдо марказига эвакуация қилинди.

XS
SM
MD
LG