Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:38

Туркия ва Россия курд жанггариларидан қўшин ташкил этилаётганига норозилик билдирди


Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон курд қўшинларини "террор армияси", деб атади.

Россия ва Туркия Қўшма Штатлар Сурияда курд жанггариларидан иборат 30 минг кишилик чегара қўшинлари ташкил этишга кўмаклашаётганига нисбатан норозилик билдирди.

-Энди Америка чегараларимиз бўйлаб террор армиясини ташкил этаётганини тан олди. Биз чегараларимизга жойлаштирилаётган бу террор армиясини ҳали туғилмасидан туриб бўғиб ташлашимиз лозим, -деди Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 15 январь куни сўзлаган нутқида.

Сурия ҳукумати курд жанггариларидан иборат қўшин тузилаётганини мамлакат суверенитетига қилинаётган ҳужум деб атади. Россия эса АҚШнинг бундай ҳаракати Суриянинг иккига бўлиниб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.

АҚШ Сурияда 2011 йилдан бери давом этаётган урушда курд жанггариларини қўллаб келмоқда.

"Ислом давлати" гуруҳига қарши курашда чиниққан мазкур курд отрядларини бирлаштирган 30 минг кишишлик армия араб ва курд жанггари отрядлари альянсидан иборат Сурия демократик кучлари назорат қилаётган ҳудуд чегараларини ҳимоя қилиши айтилмоқда.

Туркия курд жанггариларини террорчи деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG