Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:33

Покистонда дин уламолари худкуш ҳужумларига қарши фатво чиқарди


Покистонда 1800 дан зиёд дин уламоси худкуш ҳужумлари ислом ақидаларига зид эканлиги ҳақида фатво чиқарди. Улар бомба билан худкуш ҳужумини амалга оширишни ҳаром дея белгилашди.

Фатво ҳақида 16 январь куни мамлакат президенти Мамнун Ҳусайн тақдим этган китоб орқали маълум бўлди. Китобда президент мазкур фатво "мўътадил исломий жамиятнинг барқарорлиги учун мустаҳкам асос бўлиши" ҳақида ёзган.

Покистонда бир неча ўн йилдан бери худкушларни ислом устуворлиги учун олиб борилаётган "муқаддас кураш"да шаҳид кетган одам деб ўргатувчи жангарилар фаолият юритиб келади.

Хорижий ва маҳаллий танқидчилар Покистон хавфсизлик кучларини исломий жангарилардан Афғонистон ва Ҳиндистонда сиёсий мақсадларда фойдаланиш учун улар билан ҳамкорлик қилишда айблаб келади. Уларнинг айтишича, Покистон ҳукумати мамлакат масжидларидаги радикал имомларга кўз юмиб келади.

XS
SM
MD
LG