Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 18:39

Ўзбек журналистлари ҳиндча тажрибадан фойдаланади


"Пахтакор" стадионида журналистлар учун аталган ложа

Ўзбекистонда журналистларни тайёрлашда Ҳиндистон тажрибасидан фойдаланилади.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА маълумотига кўра, шу мақсадда Ҳиндистондаги Оммавий коммуникация институти (Indian Institute of Mass Communication – IIMC) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш кўзланган.

15 январь куни Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети вакиллари мазкур институтга ташриф буюриб, талаба ва ўқитувчилар алмашиш, илмий анжуманлар ташкил этиш, илмий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш каби масалаларда алоқаларни ривожлантиришга келишиб олган.

ЎзА маълумотномасида келтирилишича, мазкур ўқув юртида журналистик таълим йўналишларида таҳсил юқори даражада ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG