Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 03:39

Қозоғистон Миллий банки қозоқ пулини ясашда кўчирмакашликда айбланди


Канадалик фотограф Кейт Тестер ўзи олган оқ чорлоқ (Чайка) сурати Қозоғистон банкнотасида акс этганини даъво қилиб чиқди. Ҳозирда фотограф Қозоғистон Миллий банкидан жавоб кутмоқда.

Баҳсли банкнотда акс этган сурат учун муаллифлик ҳуқуқини талаб қилаётган хорижлик фотографлар ўз муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бирлашмоқда.

Бундан аввал швейцариялик фотограф Марсель Буркхард 500 тенге қийматга эга банкнотда ўзига тегишли чайка сурати акс этганини айтиб, бунинг учун сертификат берилишини банкдан талаб қилган эди.

Эндиликда унинг сафига канадалик ҳаваскор-фотограф Кейт Тестер ҳам қўшилаяпти. Унинг таъкидлашича, банкнотдаги бошқа бир чайка ўзига тегишли суратлардан олинган. Тестернинг сўзларига қараганда, "Қозоғистон банкнот дизайнида ўзига тегишли суратлардан фойдаланганини тан олиши керак".

Кейт Тестернинг сўзларига кўра, бу сурат 2010 йилнинг 8 июнь куни Канаданинг шаҳзода Эдуард оролидаги Сэндбэк вилояти паркида олинган. Сурат илк бор ўша йилнинг 24 июнь куни Deviantart сайтида эълон қилинган. Ўзи олган сурат банкнота фрагменти сифатида фойдаланганлигини Кейт яқинда билиб қолган.

Фотограф, адвакат ёллаш учун пули йўқлигини айтади. Унинг фикрича, Қозоғистон Миллий банки ўзига тегишли суратдан фойдаланганлигини тан олиши керак. Ҳозирча банк вакиллари Тестер билан боғланишмади.

Миллий банк эса “банкнотда акс этган қушнинг ҳолати ва парвози шу турдаги барча паррандаларга мос бўлиб, барча деталлар дизайнерлар томонидан қўлда чизилган, график таҳрир қилинмагани” борасида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG