Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 03:38

БАА самолётлари йўлини Қатар ҳарбийлари тўсганини иддао қилди


Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Баҳрайнга йўл олган икки учоғи йўлини Қатар ҳарбий учоқлари тўсганини айтди.

Қатар эса бу айбловларни рад этмоқда.

БААнинг бу иддаоси Қатар ва уни бойкот қилиб келаётган тўрт араб давлати ўртасидаги тангликни янада кучайтириши мумкин.

Шунингдек, бу ҳолат халқаро рейсларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки ҳудудда жойлашган авиаширкатлар ғарб билан шарқни боғлаб туради.

Аввалроқ Қатар БМТга халқаро ҳаволарда ўз учоқларига ҳалал бераётган БАА ҳарбий учоқлари ҳақида икки марта шикоят қилган эди.

БАА бу айбловларни рад этиб келади.

2017 йилнинг июнида БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн ҳамда Миср Қатарни терроризмни дастаклашда айблаб, унга қарши саёҳат, дипломатик ва савдо чекловларини жорий қилган эди.

XS
SM
MD
LG