Шимолий Косовода миллати серб бўлган сиёсий етакчи Оливер Иванович ўз ишхонаси олдида отиб ўлдирилди.
Ивановичнинг ҳуқуқшуноси Небойса Влайич Озодлик билан суҳбатда сиёсатчи 16 январь куни эрталабки ҳужум натижасида ҳалок бўлганини билдирди.
Иванович SDP (Эркинлик, Демократия, адолат) ижтимоий ташаббусининг президенти бўлган. 2017 йилги Косово маҳаллий сайловларида партия номзодлари иштирок этган эди.
Сиёсатчи маҳаллий вақт билан соат 8:15 да ўққа тутилган.
Иванович 2008 йилдан 2012 йилгача Косово мустақиллик эълон қилган бўлишига қарамасдан, Косово ва Метохия вазирлигида давлат котиби лавозимида Сербия ҳукумати аъзоси бўлган.
Европа Иттифоқининг Eulex деб номланган миссияси судьялари 2016 йилнинг январида Ивановични 1998-1999 йиллардаги уруш давомида этник албанларга қарши уруш жиноятлари содир этишда айбдор деб топган эди.
Аммо бу қарор 2017 йилнинг февралида Приштина суди томонидан бекор қилинди.
Иванович ҳалок бўлган пайтда унинг иши судда қайта кўриб чиқилаётган эди.