Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 14:55

Қамоқда тиш оғриғидан азият чекаётган чечен фаоли даволанишига рухсат берилмаяпти


Оюб Титиев

Наркотик сақлаганликда айбланиб қўлга олинган чечен инсон ҳуқуқлари фаоли Оюб Титиев кучли оғриқдан қийналмоқда, аммо унинг тиббий ёрдам олишига рухсат берилмаяпти. Бу ҳақда фаолнинг ҳуқуқшуноси билдирди.

15 январь куни Титиевнинг адвокати Пётр Заикин «Мемориал» ҳуқуқ ташкилотининг Грознийдаги раҳбари Титиевга полиция томонидан руҳий босим кўрсатилаётганини, уни ҳалиям тиббий ишчилари бўлмаган изоляторда ушлаб туришганини айтган эди.

Адвокатга кўра, Титиевнинг оиласи таҳдидлар ортидан Чеченистонни тарк этишга мажбур бўлган.

Хабарлараг кўар, Заикин Титиев қўлга олинган пайтда тиш протези ўрнатиш жараёнини бошлаган бўлган. Заикин Титиев зирқираган оғриқдан азоб чекаётганини ҳамда пюредан бошқа овқат ея олмаётганини айтди.

Полиция Титиев машинасида 180 грам марихуана топилганини эълон қилган. Фаол ва унинг тарафдорлари эса полиция атайин машинасига гиёвҳанд модда ташлаб қўйганини айтишмоқда.

АҚШ, Европа Иттифоқи расмийлари ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлар Титиевга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини таъкидлаган ҳолда, Россия ҳукуматини уни зудлик билан қамоқдан озод этишга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG