Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:13

Украина парламенти олдида намойишчилар билан полиция тўқнашди


Россиялик айирмачилар бошқарувидаги ҳудудларни «реинтеграция» қилишни кўриб чиқаётган Украина парламенти яқинида намойишчилар полиция билан тўқнашди.

Тўқнашувлар намойишчилар автомобиль шиналарига олов қўйиб, Россия байроғини ёқиб юборганидан кейин бошланган.

Полиция ва ўт учирувчилар ёнаётган шиналарни ўчириб, чодир тиккан намойишчиларга улоқтирган. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун кимёвий спрейдан ҳам фойдаланган.

Киев полицияси аввалроқ парламент Украина шарқи масаласини кўриб чиқар экан, тинчликни сақлаш учун 3800 га яқин зобит сафарбар этилишини билдирган эди.

Намойишчилар депутатлар зудлик билан Россияни «агрессор» деб топувчи қонунни қабул олишини истайди.

Парламент аввалроқ депутатлар коррупцияга қарши олий суд тузиш масаласини ҳам кўриб чиқишини билдирган эди.

Халқаро валюта жамғармаси Украина тақрибан 2 миллиард доллар қийматдаги навбатдаги қарзни олиши учун шундай суд тузилишини талаб қилиб келади.

XS
SM
MD
LG