Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2018, Тошкент вақти: 20:52

Ўзбекистон 5 мамлакатга виза режимини бекор қилади


Самарқанд шаҳри ўзбекистонга келган сайёҳлар борадиган асосий манзиллардан бири.

Ўзбекистон 5та мамлакатга виза режимини бекор қилишни ва 45 та мамлакат учун виза режимини соддалаштиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда 15 январь куни Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

- Биз хорижликлар учун Ўзбекистонга саёҳат қилишни максимал даражада қулай қилишни режалаштирмоқдамиз. Бунинг учун виза режимини бекор қилишга доир комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, шунингдек 5 йирик мамлакатга визасиз режим йўлга қўйилиб, 45 мамлакат учун виза режими соддалаштирилади. 2018 йил давомида эса электрон визалар олиш тизими ишга туширилади, - деди Азиз Абдуҳакимов.

Бироқ Абдуҳакимов айнан қайси давлатлар экани ва бу ўзгариш қачондан бошланишига очиқлик киритмади.

Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 2 декабрь куни қабул қилган қарорга кўра 2017 йил 1 апрелидан бошлаб 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши лозим эди.

Бироқ Мирзиёев 2017 йил 9 январь кунги фармони билан ушбу қарори ижросини беш йилга кечиктирганди.

XS
SM
MD
LG