Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 13:48

15 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нбю-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш учрашиб, мулоқот қилди.

Бу ҳақда хабар қилган "Америка овози"га кўра, учрашувда Ўзбекистон-БМТ ҳамкорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг бу ташкилот доирасидаги фаолиятини кенгайтириш ҳақида гап кетган.

Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари АҚШда БМТ доирасида Афғонистон ва минтақа бўйича ўтаётган конференсияда қатнашмоқда. БМТ Хавфсизлик Кенгашида Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Нью-Йоркда Комилов БМТ Бош котиби Антониу Гутерришдан ташқари бошқа давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари билан ҳам учрашади.

Сўнгра делегация АҚШ пойтахтида бу давлат расмийлари ва сиёсатчилари билан музокара ўтказишни кўзламоқда.

XS
SM
MD
LG