Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2018, Тошкент вақти: 20:27

Йирик қийматдаги сўмларни муомалага чиқариш режалаштирилмоқда


Ўзбекистон Марказий банки қиймати 50 минг сўмдан юқори бўлган купюраларни муомалага чиқариш масаласини ўрганмоқда.

Бу ҳақда 16 январда хабар берган Sputnik нашрига кўра, “Миллий валютадан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида йирик қийматдаги купюраларни муомалага чиқариш кўзда тутилган".

Хабарда таъкидланишича, кичик қийматдаги купюралар босқичма-босқич 50, 100, 500 сўмлик тангаларга алмаштирилади, шунингдек, 200 сўмлик тангаларни чиқариш ҳам режалаштирилган.

2017 йилнинг 22 августида Ўзбекистонда 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилганди. Бу миллий валютанинг энг йирик қийматдаги купюраси бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG