Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:08

АҚШ Фаластинга бериладиган ёрдамни 65 миллион долларга қисқартирди


Фаластин кўчаларидан бири.

Қўшма Штатлар Фаластинга бериладиган 125 миллион доллар молиявий ёрдамнинг 65 миллион долларини вақтинча тўхтатиб қўйди.

Хабарларга қараганда, АҚШ БМТнинг Фаластинга ёрдам агентлигига 60 миллион доллар маблағ ўтказган ва қолган 65 миллион долларни бериш ёки бермаслик масаласи ўрганилаётганини билдирган.

АҚШ мазкур агентликнинг йирик донори ҳисобланади ва агентлик бюджетининг 30 фоизини кўтаради. Қўшма Штатлар Фаластин мухториятига БМТ лойиҳалари доирасида йилига 300 миллион доллардан молиявий ёрдам беради. Президент Трамп аввалроқ Фаластин Исроил билан тинчлик музокараларига қайтамайдиган бўлса, бу ёрдам қисқартирилиши ёки тўхтатилишини айтган эди.

Дональд Трамп 6 декабрда Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олганидан сўнг Фаластин Вашингтонни Исроил билан олиб борилаётган тинчлик музокараларида воситачи сифатида тан олишдан бош тортган.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 14 январда Исроил билан тинчлик музокараларида АҚШ таклиф қилган лойиҳалар кўриб чиқилишига қарши эканини айтди.

Аббос йиғилишда 1990 йилларда Ослода имзоланган Фаластин ва Исроил муносабатларини мувофиқлаштирувчи шартнома бузилганиниҳам таъкидлади:

-Мен Осло шартномасининг бузилишига Исроил сабабчи бўлди, деб ҳисоблайман. Исроил бу шартномани янчиб ташлади, -деди Маҳмуд Аббос.

XS
SM
MD
LG