Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:20

Назарбоев АҚШ Қозоғистон ҳудудий яҳлитлигини қўллаганига миннатдорчилик билдирди


Назарбоев Оқ уйда президент Трамп билан учрашмоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 январь куни Вашингтонда президент Дональд Трамп билан ўтган учрашувда “АҚШ Қозоғистоннинг ҳудудий яҳлитлигини қўллаб-қувватлаганини юқори баҳолайди”, деб айтди. Назарбоев ўзининг бу сўзига тушунтириш, изоҳ ёки шарҳ бермади.

Оқ Уйнинг маълум қилишича: “Икки давлат лидерлари минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий алоқалар йўналишидаги стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди”.

Нурсултон Назарбоев Марказий Осиёда АҚШ президенти билан расман музокара ўтказган биринчи президент бўлди.

Назарбоев АҚШга сафари давомида 18 январда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этади ҳамда ядровий қуролни тарқатмаслик масаласига бағишланган нутқ сўзлайди.

Қозоғистоннинг БМТдаги элчиси Кайрат Умаров 1 январдан ротация асосида БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимига киришган эди.

XS
SM
MD
LG