Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 14:02

Хитойда жаҳондаги энг машҳур PUBG компьютер ўйини учун хакерлик дастури ишлаб чиққан 120 одам қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Хитой полицияси PlayerUknown’s Battlegrounds (PUBG) компьютер ўйини учун хакерлик дастурини ишлаб чиққан ва сотган деган гумон билан 120 одамни қўлга олди. Уларнинг орасида аввал судланганлар қамоқхоналарга жўнатилди.

Bloomberg нашрининг билдиришича, PlayerUknown’s Battlegrounds ўйини Хитойда расман чиқиши арафасида полиция Tencent ширкати билан ҳамкорликда хакерлик дастурларини ишлаб чиқарувчиларга қарши кураш бошлади.

Мазкур хакерлик дастури воситасида бир ўйинчи бошқа ўйинчиларга қараганда девор ортидан кўриш, бир ўқ билан мўлжалга уриш ва бошқалардан устун бўлиш каби имкониятларни қўлга киритади.

Bloomberg нашрининг ёзишича, PUBG ўйинининг кўпчилик иштирокчилари Хитойда рўйхатдан ўтган, лекин бу ўйин Хитойда ҳали расман бошланмаган. Хабарда айтилишича, PUBGнинг Хитойдаги ҳар 10 энг яхши ўйинчисидан 8таси хакерлик дастуридан фойдаланади ёки уни сотади.

Bluehole ширкати томонидан 2017 йилда чиқарилган PlayerUknown’s Battlegrounds жаҳондаги энг оммавий компьютер ўйинига айланди. Бир йилда бу ўйиннинг 27 миллион нусхаси сотилган.

XS
SM
MD
LG