Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 03:32

Ўзбекистонда аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ вафот этмоқда


Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, 2017 йилда 2016 йилга нисбатан ўлимлар сони 6 минг 700 нафарга кўп бўлди.

Маълумотда қайд этилишича, Ўзбекистонда 2017 йилда 161 минг 500 одам вафот этган. Уларнинг 73, 5 минг нафари аёллар, 88 минг нафари эса эркаклардир.

Вафот этганларнинг 8,2 фоизи болалардир. 2016 йилда болалар ўртасидаги ўлим кўрсаткичи 8 фоиз даражасида эди.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болаларнинг 56,4 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 21,1 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,9 фоизи туғма аномалиялардан, 3,5 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,9 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 4,7 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

2017 йилда вафот этганларнинг 27,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, 64,2 фоизи 60 ва ундан катта ёшдагилардир.

Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ўртасидаги ўлим ҳолати 2016 йилга нисбатан 0.9 фоизга кам бўлган. 2016 йилда бу кўрсаткич 28,5 фоиз эди. Қариялар ўлим эса 2016 йилда 63,5 фоиз бўлган.

XS
SM
MD
LG