Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 03:01

Озиқ-овқат импорт қилувчилар бундан буён бир хил шароитда ишлайди


2018 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар бекор қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 январь куни имзоланган “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида айтилган.

Эндиликда республикага озиқ-овқат товарларини киритиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар тақдим этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг қабул қилиниши тақиқланди.

Кимки ушбу талабларга бўйсунмаса, жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортилиши белгиланди.

XS
SM
MD
LG