Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:34

«Ўзбектелеком» 1 февралдан телефон алоқаси учун тўловларни 70 фоизгача оширади


«Ўзбектелеком» АК 1 февралдан маҳаллий телефон алоқаси учун тўловлар ўртача 30 фоизга, халқаро телефон қўнғироқлари ва халқаро сунъий йўлдош алоқа тармоғи тарифлари 70 фоизга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, gazeta.uz хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, икки йилдан зиёдроқ вақт мобайнида «Ўзбектелеком» АК сифатли халқаро алоқани таъминлаш бўйича харажатларни ўз зиммасига олиб келди. Бу ерда гап мавжуд телефон кабелларини янгилаш ва янгиларини ётқизиш, ускуналарни модернизация қилиш ва бошқалар ҳақида кетмоқда. Қўшни давлатлар операторлари ставкаларни оширганига қарамасдан компания сунъий равишда пасайтирилган нархларда хизматлар кўрсатиб келган.

2017 йил октябрида компания келгусида харажатлар қисмини мустақил равишда қоплаш имконияти йўқлиги учун халқаро қўнғироқлар тарифларини ошириш тўғрисида эълон қилган эди.

«Бироқ абонентларимиздан кўп сонли ариза ва илтимослар келиб тушгани сабабли биз яна бир муддат халқаро алоқа хизматлари нархларининг табиий ошишини ушлаб тура олдик», — дейилади хабарда.

МДҲ давлатларида алоқа хизматлари тарифлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, миллий операторлар нархлари 0,12 дан 1,24 АҚШ долларигача атрофидани ташкил этади. Жумладан, Россияда — 0,29 дан 0,51 долларгача, Қозоғистонда — 0,11 дан 0,37 долларгача, Қирғизистонда — 0,12 дан 0,43 гача, Туркманистонда — 0,82 дан 1,24 гача, Украинада- 0,25 дан 1,2 гача, Молдовада — 0,32, Беларусда — 0,20 дан 0,25 гачани ташкил этади.

«Ўзбектелеком» АК нархлари ошганидан кейин эса у 0,10 дан 0,13 долларгачани ташкил этади.

XS
SM
MD
LG