Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2018, Тошкент вақти: 12:03

Россия аралашуви бўйича судга чақирилган Трамп стратеги сўзлашдан бош тортди


АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ стратеги Стивен Бэннон.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШ президент сайловига Россия аралашуви бўйича тергов доирасида судга чақирилган собиқ стратеги Стивен Бэннон сўзлашдан бош тортди.

Бэннон аввалига АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Разведка қўмитаси билан 16 январь куни ўтказилган учрашувда саволларга жавоб беришни истамаган.

Бунинг ортидан Москва аралашувини тергов қилаётган Конгресс қўмитаси етакчиси Бэннонни сўзлашга мажбурловчи суд қарорини чиқарган.

Аммо Бэнноннинг адвокати Оқ уй билан маслаҳатлашиб, саволларга жавоб бермаслик ҳақида кўрсатма олган. Шунинг учун Бэннон яна кўрсатма беришдан бош тортган.

Вакиллар палатаси аъзоси Адам Шифф мазкур ҳолат ҳақида:

- Бу Оқ уй томонидан чиқарилган оғиз очмаслик буйруғидир, - деди.

Аммо Трампнинг матбуот котиби Сара Сандерс «ҳеч ким» Бэннонни сўзламасликка ундамаганини таъкидлади.

Бэнноннинг матбуот котиби ушбу ҳолатни шарҳлашдан бош тортди.

Трамп ўзининг бош сиёсий стратеги бўлган Бэннонни ўтган йилнинг августида вазифасидан четлатган эди.

XS
SM
MD
LG