Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 16:26

Петербургда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди


Россиянинг Петербург шаҳрида Ўзбекистон сўрови билан халқаро қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Sputnik нашрининг 17 январда маълум қилишича, мазкур шахс Ўзбекистонда ўлим билан қўрқитиш ва ҳужжатларни сохталаштириш моддалари бўйича гумонланиб, бир ярим йилдан бери қидирувда бўлган.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан бўлган 24 яшар йигит полиция ходимлари томонидан ўзи яшаб келаётган Наставниклар кўчасидаги уйи ёнида тунги соат 2да қўлга олинган.

Қўлга олинган муҳожир 2016 йилнинг 15 августидан Ўзбекистон сўрови билан халқаро қидирувга берилгани маълум бўлган. Гумондорни экстрадация қилиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари бошланган.

XS
SM
MD
LG