Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 23:27

Тошкент ҳокимиятида Жанубий Корея "Рақамли офис" тизимини яратади


Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри мэрияси Тошкент ҳокимиятига “Рақамли офис” тизимини шакллантиришда кўмак кўрсатади.

“Газета.uz”нашрининг хабар беришича, бу лойиҳа тақдимоти Тошкент ҳокимиятида 17 январь куни бўлиб ўтди. Тақдимотда, шунингдек, Жанубий Корея Тошкент билан давлат хизматларини такомиллаштириш ва Сеул кўчасини яратишда ҳамкорлик қилиши таъкидланди.

“Кореялик техник мутахассислари 16−23 январь кунлари жойлардаги объектларни ўрганиб, ишлар миқёсини баҳолаш учун дастлабки изланишларни олиб боради”, деб ёзди “Газета.uz”.

Хабарда таъкидланишича, Рақамли офис” тизими бутун шаҳардаги жараёнларни кузатиш, коммуникация, инфратузилма иншоотлари ва хавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги ахборотларни олиш имкониятини яратади.

XS
SM
MD
LG