Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 13:02

Сербия Ивановичнинг ўлдирилиши юзасидан терговда иштирок этмоқчи


Оливер Ивановични сўнгги йўлга кузатаётган серблар.

Сербия бош вазири Ана Брнабич Озодлик радиоси болқон хизматига берган интервьюсида Косовода ўлдириб кетилган серб сиёсатчиси Оливер Иванович қотилларини қидириб топишга Белград ҳам жалб қилиниши лозим, деб айтди.

-Сербия ҳукумати бу терговда иштирок этиш илтимоси билан мурожаат қилди. Биз жавоб кутаяпмиз. Биз бу даҳшатли жиноят фош этилиши учун, албатта, барча чораларни кўрамиз. Агар бизга бу терговда иштирок этишга рухсат беришмаса, биз ўз терговимизни бошлаймиз, -деди Брнабич.

16 январь куни эрталаб Косовонинг асосан серблар яшайдиган Митровице шаҳрида таниқли сиёсатчи Оливер Иванович номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.

Унинг жасади солинган тобут 17 январда Сербия пойтахти Белградга дафн этилиш учун олиб келинди. Митровицедан тобутни қўлларига гул ушлаб олган минглаб одамлар кузатиб борди.

Ивановичнинг ўлдирилиши Болқонда сиёсий вазиятни кескинлаштирди ҳамда Косово ва Сербия ўртаисдаги музокараларнинг тўхтатилишига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG