Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 02:44

Трамп Россияни Шимолий Кореяга ёрдам кўрсатаётганликда айблади


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ халқаро санкцияларига қарамай, Россия Шимолий Кореяни таъминлашда давом этаётганини ва бунинг ортидан Пхеньян тез орада Қўшма Штатларга етиб бориш қудратига эга бўлган қитаълараро ракетани яратишга яқинлашаётганини айтди.

“Россия бизга Шимолий Корея масаласида умуман кўмак кўрсатаётгани йўқ. Хитой бизга кўмаклашаяпди, лекин Россия Хитойнинг кўрсатган ёрдамини йўққа чиқармоқда”, деди Трамп Reuters агентлигига берган интервьюсида.

Хитой ва Россия ўтган йилда БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан жорий этган янги санкциларни бажариш мажбуриятинит олган эди.

Мазкур санкцияларга биноан Шимолий Кореяга ёнилғи ва ёқилғи сотиш кескин чекланади. Бироқ қатор Европа давлатлари разведка хизматлари Россия Шимолий Кореяга камида уч марта ёнилғи жўнатгани тўғрисида маълум қилган. Москва бу маълумотларни инкор этган.

XS
SM
MD
LG