Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 18:47

Мадина ва Азиз 2017 йилда энг кўп қўйилган исм бўлди


Ўзбекистонда 2017 йилда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар Мадина ва Азиз бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда “Кун уз” нашри 17 январда хабар берди.

Хабарда айтилишича: “Ўтган йилда туғилган энг оғир вазнли қиз - 9,8 килограмм тош босган, 70 сантиметрли энг узун бўйли ўғил бола туғилган”.

Ўзбекистонда 2017 йилда 722 094 нафар бола туғилди. Бу 2016 йилга нисбатан 10 минг 490 нафарга, яъни 14 фоизга камдир. Туғилганларнинг 375 минг 192 нафари ўғил бола, 346 минг 894 нафари қиз боладир.

Туғилганларнинг 14 минг 382 нафари эгизаклардир. 138 оилада 3 нафардан иборат эгизаклар туғилган, бир марта Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 4 нафар боладан иборат эгизаклар туғилди. Қўшалоқ эгизакка Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасанбой ва Ҳусанбой деган исмлар берилган.

XS
SM
MD
LG