Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 14:04

Белградда 400 млн. долларлик кокаин иши бўйича австралияликлар қўлга олинди


Сербия расмийлари Австралия полицияси билан ҳамкорликда йирик кокаин ишига алоқадор уч Австралия фуқаросини қўлга олди.

Бу уч шахс 18 январь куни Белград меҳмонхонасида ёнида 620 минг евро ва минглаб доллар қийматга эга турли валюталар билан ушланган.

Полициянинг билдиришича, қўлга олинган кишилар Сиднейга борган хитой кемасидан мусодара қилинган 1,28 тонна кокаин ишига алоқадордир.

Бу миқдордаги кокаинни кўчада 400 миллион долларга пуллаш мумкин бўлган.

Сербиядаги амалиёт ортидан Австарлия полицияси Канберра ва яна уч бошқа шаҳарда тинтув ўтказди.

Ҳозирча бу иш бўйича Австарлияда ҳеч ким қўлга олингани йўқ.

Австралия тарихида энг кўп миқдорда кокаин ўтган йилнинг феврал ойида мусодара қилинган. Ўшанда полиция яхтада 1,4 тонна гиёҳванд модда топган эди.

XS
SM
MD
LG