Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:08

Бу йил 600 талаба контракт пулини тўлай олмагани учун ўқишдан ҳайдалди


Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакат олийгоҳларига оид статистик кўрсаткичларни эълон қилди.

Расмий маълумотга кўра, 2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичи талабаларининг 8582 нафари ўқишдан кетган.

Улардан 2025 нафари ўқишни ўзлаштиролмагани сабабли, 410 нафари касаллиги туфайли, 600 нафари контракт тўловини бажармаганлиги учун, 2980 нафари ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчирилгани сабабли ҳамда 2567 нафари бошқа турли сабларга кўра ўқишдан кетган.

2017 йилнинг 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда олий ҳарбий билим
юртларидан ташқари 72 та олий таълим муассасаси ва 19 та филиаллар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 4 та академия, 7 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, 27 та университет ва 4 та олий диний таълим муассаса ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG