Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 23:29

Исроил ўтказган рейд давомида фаластинлик ҳужумчи ўлдирилди


Рейд давомида бир киши қўлга олинган

Раввин, яъни яҳудий руҳонийни ўлдирган қотилни излаётган Исроил кучлари Ғарбий Соҳилда рейд ўтказиб, қидирувга берилган шахсни ўлдирди.

18 январь куни ўтказилган рейднинг мақсади ўтган ҳафтада машинадан туриб раввинни ўлдирган қотилни топиш бўлган.

Исроил полицияси матбуот котиби қидирувга берилган шахс ўлдирилганини, яна бир одам қўлга олинганини билдирди.

Исроил матбуотида ўлдирилган гумонланувчи Аҳмад Жаррор эканлиги, у «Ҳамас» жангари гуруҳининг аъзоси бўлгани ҳақида ёзилди.

Жаррорнинг қариндошлари Исроил кучлари бульдозер ёрдамида гумонланувчи қариндошларига тегишли уч уйни бузиб ташлаганини, яна бир уйга зарар етказганини айтишди.

XS
SM
MD
LG