Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:10

Абдулазиз Комилов Трампнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан учрашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашингтонда юқори лавозимли АҚШ расмийлари, жумладан, президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 18 январда эълон қилган билдирувда АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Комилов билан «сиёсий, савдо, иқтисодий, инвестиция, маданий, гуманитар ҳамда бошқа соҳаларда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги диалогни янада яхшилашни» муҳокама қилгани айтилади.

Вазирлик аввалроқ Комилов Макмастер билан учрашиб, ўзаро алқолар, халқаро ва ҳудудий масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганини билдирган эди.

Комилов Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари билан бир қаторда АҚШда БМТ доирасида Афғонистон ва минтақа бўйича ўтаётган конференцияда қатнашмоқда.

15 январь куни Комилов БМТ бош котиби Антониу Гутерриш учрашиб, мулоқот қилган эди.

XS
SM
MD
LG