Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2018, Тошкент вақти: 20:02

Украинада Донбассга оид сиёсат юзасидан қонун қабул қилинди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина парламенти россияпараст айримачилар назоратида бўлган Донецк ва Луганск вилоятига оид давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи қонунни 18 январда қабул қилди. Қонун учун парламентдаги 450 депутатдан 289 нафари овоз берди.

-Менинг Донбассни озод қилиш бўйича стратегиям қўллаб-қувватланди ва мен бунинг учун барча қонун чиқарувчиларга миннатдорчилик билдираман. Бу мен учун жуда муҳимдир, чунки бу нарса, зарурат туғилган пайтда бизнинг парламентимиз бирлаша олишини намойиш этди, - деди президент Петро Порошенко бу воқеани шарҳлар эканг.

Қонунда Россия “агрессор”, Донецк ва Луганск вилоятлари “вақтинча босиб олинган ҳудудлар” сифатида талқин қилинади.

Айни мана шундай талқин аввал 2014 йилда Россия томонидан босиб олинган Қримга оид қонунда ҳам мавжуд.

XS
SM
MD
LG