Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 23:39

Ўзбекистон БМТ инсон ҳуқуқлари бошқармасига юз минг доллар ўтказади


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн.

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарлиги бошқармасига юз минг доллар миқдорида маблағ ўтказиб беради.

ЎзАнинг билдиришича, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев кўрсатма берган. Аввалроқ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн Тошкент ҳукуматини бошқарма бюджетига ихтиёрий бадал тўлашга чақирган эди.

Зайд Раад ал Ҳусайн 2017 йилнинг 10-12 май кунлари Ўзбекистонга иш сафари билан келган ва инсон ҳуқуқларига оид вазиятни ўрганган эди. Ҳусайн Ўзбекистонга ташриф қилган БМТнинг энг биринчи комиссари бўлди.

Сўнгги бор 2007 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ўша кездаги Олий комиссари Луиз Арбурнинг Ўзбекистонга бориш тўғрисидаги мурожаати расмий Тошкент томонидан рад этилган эди.

XS
SM
MD
LG