Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:50

Тошкентда террор гуруҳига одам ёллашда гумонланган 2 киши қўлга олинди


Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган амалиёт пайтида Тошкентнинг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларида одамларни террор гуруҳига ёллашга ҳаракат қилганликда гумонланган икки киши қўлга олинди.

“Газета.uz” нашрининг 18 январда билдиришича, қўлга олинганлар террор гуруҳлари билан алоқа ўрнатган ҳамда Facebook ижтимоий тармоғи воситасида Суриядаги “Таҳвид ал Жиҳод” террор гуруҳига одам ёллашга уринган. Улар ўз ҳаракатлари учун молиявий ёрдам олиб турганлари ҳам айтилди.

Хабарда айтилишича, қўлга олинганлар интернет орқали Ўзбекистон Конституциявий тузимини куч билан ағдаришга қаратилган ташвиқот ишларини ҳам олиб борганлар.

Дастлабки тергов жараёнида бу шахсларнинг таъсирига тушиб қолган 23 нафар ўзбекистонлик ҳам аниқланган.

Қўлга олинган икик шахсга нисбатан жиноят иши очилди.

XS
SM
MD
LG