Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 11:50

Минтақа давлатлари президентлари Ўзбекистон халқига таъзия билдирдилар


18 январда Ақтўбў вилоятида ёниб кетган автобус.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ақтўбў вилоятида 52 нафар ўзбекистонлик фожеали ҳалок бўлгани муносабати билан Ўзбекистон президенти ва халқига таъзия билдирди.

“Ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотиш юз берганини ҳис қилган ҳолда, Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлигимни ва таъзиямни билдиришингизни илтимос қиламан. Жароҳатланганлар тезроқ шифо топиб, ўз оилалари бағрига қайтишига тилакдошман”, дейилади таъзия мактубида.

Аввалроқ Туркия президент Режаб Тоййип Эрдўғон телефон суҳбати пайтида президент Мирзиёевга ҳамдардлик билдирган эди.

Мирзиёев номига, шунингдек, Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам таъзия мактублари йўллади.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбў вилоятида асосан ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG