Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:33

Бурятияда ўсмир болта ва “Молотов” коктейли билан мактабга бостириб кирди


Воқеа жойидан олинган сурат.
Воқеа жойидан олинган сурат.

19 январь куни эрталаб Улан-Удэдаги мактабга қўлида болта ва “Молотов” коктейли бўлган ўсмир бостириб кирди. Бу ҳақда маҳаллий ИИВга таяниб "Сибирь.Реалии" интернет нашри хабар берди.

5-сонли мактабга 9-синф ўқувчиси "Молотов" коктейли ва болта билан киргани маълум қилинди. У учинчи қаватдаги синфга ёқилғини сепган ва бир нечта мактабдошларини жароҳатлади. Ёнаётган бинодан 500га яқин киши эвакуация қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳужум вақтида тўрт киши жароҳат олди. Мактабгга болта билан бостириб кирган тўққизинчи синф ўқувчиси ҳибсга олинди, дея хабар берди маҳаллий Тергов қўмитаси. “Ёш болаларга нисбатан икки ва ундан ортиқ шахсларни ўлдиришга уриниш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

15 январь куни Пермь ўлкасидаги Мотовилихинск туманида жойлашган 127-сонли мактабда икки ўсмир пичоқ билан 4-“б” синф ўқувчилари ва ўқитувчиларига ҳужум қилган эди. Ўшанда 15 киши жароҳат олди: саккиз нафар ўқувчи айни дамда ўлка болалар шифохонасида даволанмоқда, бир нафар ўқувчи Москвага жўнатилди. Ҳужум вақтида болаларни ҳимоя қилган педагог операциядан сўнг ўзига келди. Мактабга ҳужум қилган ҳар икки шахс суд қарори билан икки ой муддатда ҳибсда ушлаб туриладиган бўлди. Тил бириктириш бўйича бир неча кишини ўлдиришга уриниш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG