Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:57

Ўзбекистон темир йўл транзити учун Тожикистонга имтиёз берадиган бўлди


“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган Тожикистон поездларига имтиёз берилишини билдирди.

Тожикистон Транспорт вазирлиги хабарига кўра, бу ҳақда“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати вазирликка телеграмма йўллаган.

Унда айтилишича, "Тожикистон темир йўли" давлат ширкатига Келес-Қудуқли, Қорақалпоғистон-Қудуқли ва Хўжадавлат-Қудуқли темир йўлларида юк ташиш 30 фоиздан 50 фоизгача арзон бўлади.

Ўтган йил августида ҳам Ўзбекистон Тожикистон юк ташиш поездларига ўз ҳудудидан ўтиш тарифларига 40 фоизлик имтиёз белгиланганди.

Айни дамда, "Тожикистон темир йўли" давлат ширкатига кӯра, узунлиги 1000 километр бӯлган Қорақалпоғистон-Қудуқли йўналишидан тожик юк ташиш поездлари фойдаланмайди.

Тожикистон томонини “Амузанг-Ғалаба” йўналишида темир йўл алоқаларини тиклаш истагида эканини айтмоқда.

Ушбу йўл Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятини темир йўл орқали ташқи дунё билан боғлайди.

"Тожикистон темир йўллари" ширкати сўзчиси Анвар Латифзоданинг 19 январь куни Озодлик радиосига айтишича, Тожикистон ва Ўзбекистон ушбу темир йўлни таъмирлаш ва поездлар ҳаракатини қайта тиклашда келишувга эришган.

“Ушбу йўналишда "Тожикистон темир йўли" ширкати мутахассислари ўзбек мутахассислари билан мазкур йўлнинг техник ҳолатини текширмоқда. Яқин келажакда “Амузанг-Ғалаба” йўналишида темир йўл алоқаларининг тикланиши кутилмоқда”- деди Анвар Латифзода.

2011 йили “Амузанг-Ғалаба” йўналишидаги "Амузанг-Термез" минтақасида темир йўл бузилиб, Тожикистон Хатлон вилояти билан темир йўл алоқалари тўхтатилганди.

Тожикистон ҳукумати ушбу йўлда темир йўл алоқаларининг тўхталиши мамлакат бюджетига миллионлаб доллар зарар келтирганини билдирган.

XS
SM
MD
LG