Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:38

РФ Конституцион суди Навальнийнинг аризасини кўриб чиқишни рад этди


Алексей Навальний
Алексей Навальний

Россия Конституциявий суди Алексей Навальнийнинг судланганлиги олиб ташланмагани боис Россия президенти сайловига рухсат бермаган федерал қонун устидан берган аризасини кўриб чиқишни рад қилди. Бу ҳақда 18 январь куни суд сайтида маълум қилинди.

Рад қилиш борасидаги қарор “жуда ҳам тезкор равишда” – ариза берилганидан атиги уч кун ўтиб чиқарилди. Навальний асос солган "Коррупцияга қарши кураш" жамғармасининг ҳуқуқшуноси Иван Ждановнинг айтишича, бу каби тезлик билан чиқарилган қарор атиги бир марта юз берган – унда ҳам Россия президенти Владимир Путиннинг Қримни аннексия қилиш борасидаги сўрови кўриб чиқилган.

Алексей Навальний Конституциявий судга мамлакат президенти сайлови тўғрисидаги қонун Россия Конституциясига зид келиши борасида 16 январь куни мурожаат қилган эди. Сиёсатчи ўз аризасида суддан президент сайлови тўғрисидаги қонунга пассив сайлов ҳуқуқи чекланиши борасида киритилган қўшимчалар Конституцияга зид экани борасида қарор қабул қилиш лозимлигини сўради.

25 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси “Кировлес” иши бўйича чиқарилган ҳукм туфайли Навальнийни президентликка номзод сифатида рўйхатга олишдан воз кечган эди. 30 декабрь куни Россия Олий суди мухолифатчининг МСК қарори қонунга зид эканлиги юзасидан берган шикоятни қабул қилмади.

Мухолифатчининг вакиллари унинг сайловларга қўйилмаслигини ноқонуний дея аташди. Навальнийнинг ўзи эса сайловчиларни иш ташлашга - 28 январда намойишлар ўтказишга чақирди.

XS
SM
MD
LG