Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:57

Туркия қуролли кучлари Суриядаги курдлар позицияларини ўққа тутган


Туркия қуролли кучлари Сурия шимоли-ғарбидаги Африн шаҳрига яқин бўлган курдлар позицияларини ўққа тутган.

Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғон ҳам ўз мамлакати қуролли кучлари Афринда ҳарбий амалиётларга киришганини эълон қилди.

Лекин, 20 январ куни Эрдўғон ўз чиқишида Туркия қуролли қўшини Сурияга ҳудудига ёриб кирганми, йўқми, бунга аниқлик киритмади.

Туркия Бош штаби ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатини мамлакат ўзини ўзи мудофаа этиш ҳуқуқига эга экани билан изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия курдларга қарши амалиёт бошланганини эълон қилганди.

"Туркия ҳукуматида Сурия шимолидаги террорчиларни йўқ қилишдан бошқа йўл йўқ", дея маълум қилган Туркия мудофаа вазири Нуриддин Жаникли.

XS
SM
MD
LG