Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 14:54

Туркия Суриянинг курдлар назоратидаги қисмига қўшин киритди


Туркиянинг Ҳатай вилоятига туташ Сурия чегараолди ҳудудида турк ҳаво кучлари берган зарбадан чиқаётган тутун, 20 январь, 2018

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим мамлакат армияси, иккинчи кундирки, Сурия шимолидаги курдлар назоратида бўлган Африн анклавида ҳарбий амалиёт олиб бораётганини билдирди.

Бу баёнот 21 январь куни турк матбуотида эълон қилинди.

Амалиётда иштирок этаётган турк аскарлари сони ҳозирча ошкор қилинмади.

Шунингдек, турк матбуоти Йилдиримдан келтирган иқтибосда амалиёт натижасида Туркия чегарасидан Сурия ичкарисига кириб борувчи, тахминан, 30 километргача бўлган ҳудудда хавфсиз зона барпо қилиш кўзланаётгани айтилди.

​20 январда турк қўшинлари АҚШ дастаклаётган курд жангчилари назоратидаги Африн анклавида амалиёт бошлади. Қўшма Штатларнинг бундай хатти-ҳаракат минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришига ҳам Туркия қулоқ осмади.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим 20 январги кунги баёнотида амалиётдан мақсад Суриядаги асосий қисми курд жангариларидан иборат Халқ ҳимоячилари гуруҳи (YPG) “унсурлари” ва “Ислом давлати" (ИД) жангариларини йўқ қилиш, деб таъкидлади.

Туркия курд YPG гуруҳини ўз ҳудуди, АҚШ ва қатор Европа давлатлари террорчи ташкилот, деб тан олган Курд ишчилари партиясига алоқадорликда айблаб келади.

Курд жангчилари раҳбарлари Туркия, айни пайтда, ҳаводан бераётган зарбалар вақтида камида 10 киши қурбон бўлгани, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари экани ҳақида баёнот берди.

Туркия ҳукумати вакиллари қурбонлар бўлганини тан олди, аммо уларининг барчаси курд қуролли кучлари вакилларидир, демоқда.

Сурия матбуоти эса 20 январь куни ҳукумат бу амалиётни “Афринга Туркия тажовузи”, деб қоралаганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG