Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 23:34

Ўзгидромет аномал даражада иссиқ ҳарорат кузатилаётганини билдирди


Иллюстратив сурат.

Ўзгидромет 21 январь куни мамлакат ҳудудида аномал даражада иссиқ ҳарорат кузатилаётганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда кўп йиллик ўртача кўрсаткич қиш ойларида 10-12 даража иссиқдан юқори бўлмаган.

Бироқ 21 январда мамлакатнинг катта қисмида ҳарорат +12…+17, айрим жойларда — +18…+20 даражагача кўтарилган. Тошкентда ҳарорат +16...+18 градус бўлган.

22 январь куни ҳам Ташкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 14 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидрометнинг билидиришича, аномал иссиқ Эрон ҳудудидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келгани сабабли юзага келди.

XS
SM
MD
LG